Молия

Ўқиш вақти: 6 daqiqa

Фойда муҳимми ёки даромад? Корхонанинг фойдасини формулалар орқали аниқлаш

Соф фойда ва даромад тушунчаларини фарқлаш муҳимдир. Aгар даромад ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча пул тушумлари ҳисобланса, соф фойда — бу барча харажатлар чегириб ташланганидан кейинги олинган миқдордир. Бу билан соф фойдани даромаднинг таркибий қисмларидан бири деб айта оламиз.

Соф фойда – бу корхона балансидаги барча харажатлар: ишлаб чиқариш, солиқ, ходимларнинг иш ҳақи ва тўловлар қоплаганидан кейинги ортиб қолган даромад. Оддий қилиб айтганда, бу компаниянинг маҳсулот сотишдан тушган тушуми ва ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги фарқдир.

Соф фойда корхонанинг самарали ишлашини акс эттирувчи энг муҳим кўрсаткичдир, яъни у рентабелликни белгилайди. Ушбу кўрсаткичнинг ошиши компаниянинг янада ривожланиб, ​​самарали ишлаётганлигини, пасайиши эса бошқарув қарорларининг самарасизлигидан далолат беради.

Соф операцион фойда

Соф операцион фойда – солиқдан кейинги ёки барча солиқларни чегириб ташланганидан кейинги даромад ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич ишлаб чиқариш таннархини камайтириш ва барча солиқларни тўлагандан кейин қоладиган нақд пул миқдорини аниқлашга имкон беради.

Соф операцион фойда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

NOPLAT = EBIT - DS + (TF x (1-t)),

Қаерда

  • EBIT — солиқ ва фоизлар тўловигача бўлган фойда;
  • DS — даромад солиғи;
  • TF — тўланган фоизлар;
  • t — даромад солиғи ставкаси.

Корхонанинг соф фойдаси

Корхонанинг соф фойдаси унинг фаолияти самарадорлиги ва даромадлилигининг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Бу компания бизнесни қанчалик тўғри олиб боришини, мавжуд активларни тасарруф этиши, унинг ўсиши қанчалик тез ва барқарорлиги ва инвесторлар учун жозибадорлигини оширишини акс эттиради.


Соф фойда олингандан кейин тўрт йўл билан фойдаланиш мумкин:

1. Кейинги ишлаб чиқариш ёки унинг ҳажмини ошириш учун тахминий харажатларга

2. Корхона жамғармасига (ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, ижтимоий ривожланиш фонди, захира фонди).

3. Истеъмол фондига (ишчиларга бериладиган мукофотлар, меҳнат шароитларини яхшилаш).

4. Aксиядорларга дивиденд тўлашга.

Соф фойда ҳисоблашда эътиборга олиш керак бўлган бошқа жиҳатлар:

  • Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун сиз фойда ва зарар тўғрисида ҳужжатлардан маълумотларни олишингиз керак;
  • Соф даромад одатда ойига бир марта (одатда ой охирида) ҳисобланади;
  • Соф фойда ҳисобини махсус дастурлар ёрдамида автоматлаштириш мумкин;
  • Соф фойдани ҳисоблаш охирида барча солиқ ва тўловлар учун алоҳида маблағ ажратиб қўйишни унутмаслигингиз керак.
  • Корхонанинг соф фойдасини белгилаш учун алоҳида ҳужжат, масалан, Microsoft Excel ҳар ой охирида тўлдириш керак. У ҳар қандай ҳисобот даври (ой, чорак, йил) учун тузилиши мумкин.

Нимани билишингиз керак?

Соф фойда ҳисоблашда асосий қийинчиликлар бухгалтерия, солиқ ва бошқарув ҳисоби каби компаниянинг турли молиявий ҳужжатларидаги даромадлар ва харажатларни ҳисобга олишда юзага келади. Aсосий муаммо бу – чалкашлик юзага келишидир. Одатда бухгалтерия ҳисоби барча харажатларни ҳисобга олмайди. Солиқларнинг бухгалтерия ҳисоби, фавқулоддаги чиқимлар ва хусусий тадбиркорнинг шахсий маблағлари учун қопланадиган чиқимларини ҳисобга олинмайди. Бу масалан, тўланган жарималар ва хизмат сафари кўринишида ҳам ўтиб кетиб қолади. Бундан ташқари, ходимларга бериладиган бонуслар, таътил, кутилмаган қарзлар ҳам хисоб-китобдан тушиб қолади.

Умумий қилиб айтганда, бухгалтерия ва солиқ ҳисобидаги даромад, харажат ва захираларни ҳисоблашдаги ёндашувнинг фарқи туфайли соф фойданинг якуний кўрсаткичи ҳар хил бўлиб кетади.

Камолиддин Абдуллаев таржимаси

Нашр қилинган сана: 06.11.2020