Маркетинг

Ўқиш вақти: 13 daqiqa

MVPʼни қандай ташкил этиш ва синовдан ўтказиш мумкин?

Янги бизнес лойиҳа яратилиш вақтида бозор талаби тушунчасига дуч келинади. Бошланғич корхоналарнинг катта фоизи таклиф этилаётган маҳсулот қиймати ҳақидаги нотўғри гипотезалар, харидорнинг бундай хизматларга қизиқиши йўқлиги сабабли ишга туширилгандан сўнг дарҳол ёпилади.

MVP концепцияси ишламай қолиш хавфини камайтириш ва минимал ҳаётий маҳсулотни ишлаб чиқиш учун яратилган, бу заиф чекланган функционалликни англатмайди. Ушбу босқичда иқтисодий мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаш, ресурслар ва вақтни тежаш ҳамда талабни тушуниш учун маҳсулот доираси ишлаб чиқилади.

MVP нима?

MVP (Minimal Viable Product) — бу минимал ҳаётий маҳсулот, асосий функцияларни бажарадиган маҳсулотнинг синов версияси ҳисобланади. Бундай таклиф фойдаланувчилар учун аллақачон қиймат келтиради, бу потенциал истеъмолчиларнинг реакциясини арзон нархларда баҳолашга имкон беради. Ушбу атама 2001 йилда SyncDev консалтинг фирмаси президенти — Фрэнк Робинсон томонидан киритилган. Бу мижознинг маҳсулот билан ўзаро таъсири тўғрисида жуда кам миқдордаги реал сармояларни жалб қилиш билан ҳақиқий маълумотларни тўплашни ўз ичига олади.

Муҳим:

MVP ва PoC (Proof of Concept)ни чалкаштирмаслик керак. Прототипни синовдан ўтказишда тингловчиларнинг эълонга бўлган муносабати, олдиндан буюртмалар сони, бозор тадқиқотлари ва бошқа назарий маълумотлар баҳоланади. MVP яратишда фойдаланувчига реал мулоҳазаларни таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлган, ишлайдиган маҳсулотни таклиф қилиш керак.

MVP: қачон, нима сабаб ва нима учун?

Ҳар бир лойиҳа учун MVP индивидуалдир. Ишлаб чиқарувчи унинг шахсий фаразлари ёки эксперт хулосаларига асосланиб, унинг моҳияти ва мақсадлари тўғрисида ўз қарашларини шакллантиришлари керак.

  • Ижтимоий кўнгил очиш сайтининг асосчиси Эрик Райснинг фикрига кўра, якуний таклифни синаб кўриш учун ишлайдиган таклиф маркетинг тадқиқотларида пулни тежайди ва ҳаётга яроқсиз моделга катта сармоялар киритишни олдини олади.
  • Тадбиркорлар учун китоб муаллифи Аш Маурья энг кам ҳаётий маҳсулот сизнинг етакчи базангиз ва маҳсулот машҳурлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган вақт ва ресурсларни камайтириши мумкин, деб таъкидлайди.
  • UXP'ин бош директори Марсин Тредер бу таклифни ишлаб чиқиш жараёнини оптималлаштириш учун ишлатиладиган минимал хусусиятларга эга максимал қийматга эга деб атайди.
  • Онлайн дўкон асосчиларидан бири Ник Свинмер стартапнинг рентабеллиги ва ҳаётийлиги тўғрисида ноаниқликни йўқ қилишда MVPʼнинг асосий қиймати эканлигини таъкидлайди.
  • "Apple" компаниясининг маркетологи Гай Кавасакининг айтишича, энг кам ҳаётий маҳсулот мукаммал эмас, балки инқилобий бўлиши керак. Фойдали маълумот олиш учун сиз мижозга минимал, аммо асосий қийматни кўрсатадиган маҳсулотни таклиф қилишингиз керак.

MVP маҳсулотини яратиш ва синовдан ўтказиш бизнесни ривожлантиришнинг биринчи босқичида амалга оширилиши керак. Бозорда мутлақо талаб қилинмайдиган маҳсулот учун тадбиркорга пул ва энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ. Дастлабки босқичда бундай таклифни яратиш нафақат барча омилларни баҳолаш, назарияларни синаб кўриш, балки кейинги ривожланиш режаси учун функцияларнинг устуворлигини аниқлашга имкон беради.

MVP турлари

MVPʼларни қобилиятлари ёки фойдаланиладиган технологиялар тури бўйича аниқ таснифлаш мумкин эмас, лекин компаниялар тажрибасига асосланиб, бир нечта асосий турларни ажратиш мумкин:

олдиндан буюртма бериш учун — тадбиркор мўлжалланган натижани тавсифлайди, одамларни уни ривожланишдан олдин ҳам сотиб олишга ишонтиради. Бунинг учун кўпинча краудфандинг платформаларидан фойдаланилади (Kickstarter, Rockethub ва бошқалар). Сиз бошланишидан олдин ҳам шахсий сармоясиз истеъмолчиларнинг қизиқишини баҳолашингиз мумкин.

Қачон фойдаланиш керак?

  • барқарор ишлаб чиқариш учун фойдаланувчилар сонини жалб қилишда;
  • якуний маҳсулотни ишлаб чиқиш учун юқори харажатлар билан.

Мижозларни шакллантириш — содиқ мижозлар базасини яратиш, истеъмолчилар талабига, улар учун зарур бўлган функцияларга эътиборни қаратишдир.

Қачон фойдаланиш керак?

  • бепул ёки онлайн хизматлар билан ишлашда;
  • агар консалтинг хизмати билан шуғулланганингизда.

- “Консьерж” — истеъмолчи билан шахсий иш, унинг муаммоларини ҳал қилиш. Бунинг эвазига у қўллаб-қувватлашга кафолат беради. Ушбу тур мижозга маҳсулотни чиқарилишидан олдин уни ишлатиш тажрибасини олишга имкон беради ва сиз ҳақиқий талабни баҳолашингиз, кутилмаган сўровларни аниқлашингиз, устувор вазифаларни тушунишингиз мумкин.

Қачон фойдаланиш керак?

  • офлайн режимда ишлайдиган мақсадли аудитория;
  • логистикани башорат қилиш сиз учун қийин бўлганида;

«симуляция» — сиз сўровларнинг автоматик бажарилишини симуляция қиладиган, аммо қўлда бошқариладиган маҳсулотни таклиф қиласиз. Ёндашув потенциал харидор ва хизматнинг ўзаро таъсирини, талаб қилинадиган тезлик ва имкониятларни кузатиш имконини беради, шунингдек, мижоз ушбу турдаги хизмат учун қандай тўлашга тайёрлигини баҳолашга имкон беради.

Қачон фойдаланиш керак?

  • агар ишлаб чиқариш жуда кўп алгоритм ва автоматлаштиришни талаб қилса;
  • сизда мураккаб ва ёмон ўрганилган саноат мавжуд бўлса;
  • икки томонлама бозорларда ишлашда.

- битта вариантли фойдаланиш учун - битта аниқ вазифани тўлиқ ҳал қилиш учун мўлжалланади, якуний таклиф эса кўп функцияларни бажаради. Бунда фойдаланувчи реакцияларини таҳлил қилиш муҳимдир. Агар мижоз фақатгина ушбу функциядан қониқса, янгисини ишлаб чиқиш мантиққа тўғри келмайди, чунки унга талаб бўлмайди.

Қачон фойдаланиш керак?

  • шунга ўхшаш тайёр таклиф мавжуд бўлганда;
  • агар сиз мавжуд маҳсулотнинг янгиланган версиясини яратаётган бўлсангиз;
  • агар сиз мижозлар қийматини ошириш усулларини топишингиз керак бўлса.

- «Бировнинг маҳсулоти» — сизнинг фаразларингизни баҳолаш учун мавжуд бўлган тайёр маҳсулотдан фойдаланиш. Рақобатчилар, маркетинг, инфратузилманинг ютуқларидан фойдаланиш сиз учун маълумот тўплаш ва баҳолашни сезиларли даражада тезлаштиради.

Қачон фойдаланиш керак?

  • катта рақобатчилар билан бозорга киришда;
  • компаниянгизнинг ресурси чекланганда;
  • агар сиз нархни тахмин қилиш қийин бўлган таклиф тайёрлаётган бўлсангиз.

MVP яратиш бўйича босқичма-босқич қўлланма

  1. Мақсад ва ечилиши керак бўлган аниқ муаммо ҳақида билинг.
  2. Мақсадли аудиторияни орқали истеъмолчингизни аниқланг.
  3. Рақобатчиларнинг батафсил таҳлилини ўтказинг.
  4. Кучли / заиф томонларни, хатарларни, имкониятларни тушуниш учун SWOT таҳлилидан фойдаланинг.
  5. Фойдаланувчининг йўл харитасини билиб олинг.
  6. Приоритетларни ҳисобга олган ҳолда функциялар рўйхатини ёзинг.
  7. Минимал ҳаётий маҳсулот ҳажмини аниқланг.

Бизнес – ғоя ва уни ривожланиш режасидан бошланади. MVP яратиш бўйича босқичма-босқич қўлланмадан фойдаланиб, озгина вақт, куч ва пул сарфлаб, харидорларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиб чиқинг. Бу сизни бозорда ўз ўрнингизни эгаллаш ва маҳсулотингизни истеъмолчига муаммосиз етказиб беришга имконият яратади.

Камолиддин Абдуллаев таржимаси

Нашр қилинган сана: 09.10.2020