HR

Ўқиш вақти: 11 daqiqa

Профессионал ва талабчан ходимларни топа олиш ва ишга ёллашда номзоднинг маҳоратини қандай аниқлаш мумкин?

Керакли ходимни топишда номзодларнинг қайси асосий кўникмалари ва касбий фазилатлари сизнинг бизнесингиз учун энг муҳим эканлигини тушунишингиз керак. Ўзингизга ёлламоқчи бўлган жуда идеал мутахассиснинг «портретини» яратинг. Унинг иш мажбуриятлари ҳажмини таҳлил қилинг, бу одам ҳар куни нима қилади ва қандай вазифалар берилишини ҳисобга олинг. Ушбу омиллардан келиб чиқиб, ваканция тўғрисидаги эълонда номзодларга қўйиладиган талабларни ҳисобга олинг. 

Сотув бўлими учун ходимларини қандай излаш керак?

 

Савдо соҳасида иш берувчилар учун энг кўп қидирилаётган иш лавозими бу – digital-маркетологлар ва савдо бўйича мутахассислардир. Лавозим вазифалари ва номзодларга қўйиладиган талаблар рўйхатини тузиб, қидириш учун энг мос каналларни танланг. Ўзбекистон шароитида булар:

  1. Ҳамкасблар ва танишларнинг тавсиялари.
  2. Job​-сайтлар (масалан, hh.uz​ ва olx.uz​ ҳам бўлиши мумкин)

Кўпинча, рекрутерлар ишчиларни рақобатчилар ва ҳамкасблар орасидан қидирадилар. Бироқ энг оммабоп ва самарали усул – бу онлайн реклама хизматларида номзодларни қидириш. Бундай сайтларда кўп миллионли аудитория ўрни мавжуд, яъни тўғри мутахассисни топиш эҳтимоли энг юқори.

Бўш ўринни сайтга жойлаштиринг ва бироз кутинг. Агар ваканция шошилинч бўлса, унда ўзингиз изланг. Буни амалга ошириш учун сайтдаги эълонларни қидиришдан фойдаланинг. Калит сўзни киритинг, масалан «савдо», «савдо менежери», «сотувчи» ёки «кассир». Тизим сизнинг сўровингиз учун энг муносиб резюмени таклиф қилади. Шунингдек, профилда сизнинг шаҳрингизни, минтақангизни кўрсатишингиз ва шу билан сизга мос бўлган энг муносиб номзодларни қидиришингиз тавсия этилади.

Оммабоп ва обрўли ходимларни қидириш сайтлари одатда пулли реклама жойлаштириш вариантларини таклиф қилишади. Масалан, бундай уларнинг қуйидагича турлари мавжуд:

  1. Бепул (ёки минимал тўлов билан). Вақт ўтиши билан сизнинг рекламангиз таклифлар рўйхатидан пастга тушади ва уни топиш қийинлашиб боради.
  2. Арзон нархли сайтлар. Бир неча кунда, реклама янгиланади ва автоматик равишда нашрнинг юқори қисмида пайдо бўлади ёки тўлов амалга оширилгандан кейинги дастлабки бир неча кун ичида юқори қисмида қолади.
  3. Премиум (қиммат реклама). Сайт томонидан белгиланган давр учун бўш иш ўринлари натижаларнинг юқори қисмида туради. Фойдаланувчи тегишли калит сўзни қидиришда биринчи иш берувчига тегишли ваканцияни кўради.

Резюме маълумотлар базасини излаш мутахассисларни танлаш учун жуда муҳимдир. Савдо бўлимининг бошлиғи, маркетинг бўйича мутахассис каби масъулиятли бўш иш ўринлари юқори позицияларга жойлаштирилиши керак.

Резюмеда нималарга эътибор бериш керак

 

Ишга ёллаш учун мурожаат этувчиларнинг ҳар бири ўзига хос талабларни қўяди. Баъзилар учун, асосийси — иш тажрибаси, кимдир учун — таълим ва бошқалар. Умумий ва керакли нюанслар эса қуйидагича бўлади:

  1. Номзод аввалги иш жойларини қанчалик тез ўзгартирган. Агар ҳар бир иш жойида у бор-йўғи 3-4 ой ишлаган бўлса, мантиқий савол туғилади: “Нима учун?“, “Нима унга бунчалик тез иш алмаштиришига сабаб бўлди?“. Бундан ташқари, ушбу интервал кўпинча синов муддатига тўғри келади. Эҳтимол номзод ишни уддалай олмаган бўлиши мумкин. (Бундай номзодларни охирги ўринга қўйиб, қайта кўриб чиқиш керк)
  2. Олдинги иш берувчиларнинг фикрлари. Улар ҳар доим ҳам объектив эмас. Номзод ўзининг мукаммал тавсияларини беришига амин бўлган ҳолда, олдинги раҳбарнинг алоқаларини ишончли тарзда таъминлайди. Аслида, олдинги хўжайин жуда нотекис характеристикани беради. Бундай эслатмада огоҳлантириш бу ёки бошқа баёнотни тасдиқловчи аниқ мисоллар бўлмаслиги керак. Эҳтимол, собиқ менежернинг ижобий фикрларидан узоқ бўлган ходим тўлиқ малакали мутахассисга айланиши мумкин. Яна бир нарса, агар сўровномада кўрсатилган бир нечта алоқа ходимлари мурожаат этувчига ўхшаш хусусиятни беришса, бу ҳақиқатга яқинроқ бўлиши мумкин.
  3. Номзодни текшириш. Идеал ҳолда, текшириш ички махсус хизмат томонидан амалга оширилади. Аммо кичик бизнес одатда бундай қилмайди. Бундай ҳолда сиз номзодни молиявий сабаб судланганлиги ёки йўқлигини текширадиган, кредит тарихи, университет маълумотлари ва қўшимча маълумот тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини кўрсатадиган онлайн хизматларга мурожаат қилишингиз мумкин. Муддати ўтган кредитлар бир нечта бўлса, бу талабнома берувчининг масъулиятсизлигини кўрсатиши мумкин.

Қандай қилиб касбий маҳоратни текшириш мумкин?

 

Резюмени танлашда энг оддий ва биринчи фильтр бу шахсий маҳоратнинг мавжудлигидир. Агар сиз савдо-сотиқ бўйича менежернинг резюмесини кўриб чиқсангиз, бу унинг тижорат таклифидир, унда у сизнинг компаниянгиз учун ўзининг қийматини кўрсатади. Муносиб номзодлар ўз резюмеларини қуйидагича тузадилар:

  • «Доимий равишда режани бажара олган»;
  • «Режадан ортиб кетган»;
  • «Энг кўп сота олган»;
  • «Асосий мижозни олиб келган» ва ҳк.

Бундай ариза берувчи компания унга нима учун кераклигини тушунади. Унинг номзодини кўриб чиқишга арзийди. Агар сиз резюмеда натижани кўрсатмасдан туриб: «ҳаракат қилганман», «ҳамроҳлик қилганман», «келишганман» деган бошқа сўзларни кўрсангиз, демак, бу номзод натижага эришишга интилмаяпти.

Савдо менежерларининг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган шахсий фазилатларни яхшироқ тушуниш учун суҳбатда лойиҳавий саволлар бериш тавсия этилади. Яъни аниқ номзод эмас, балки баъзи бир вазият ҳақида суҳбатлашган маъқул. Мисол учун:

“Нега баъзилари яхши ишлайди, бошқалари эса йўқ?“ Бундай савол унинг мотивациясини тушунишга ёрдам беради.

Савдо ва маркетинг бўлимлари учун ёллашда, улар аввал ҳал қилган вазифалар ҳақида сўраш керак. Жамоада эришилган ютуқлар ва муносабатлар масаласи ҳам долзарбдир. Стрессга чидамлилигини текшириш учун сиз жавобни кўришни хоҳлаган ҳолда калитларни ёки бошқа нарсаларни ташлашингиз шарт эмас. У билан содир бўлган энг оғир вазият қандай бўлганлиги ҳақида сўраш кифоя (уни тасвирлашни сўранг).

Номзодларни саралаш бўйича маслаҳатлар

Аввало, натижаларни «ўчлик», ўзгаришларни қабул қилиш ва ўрганиш қобилияти каби лаёқатларни ҳисобга олинг. Бундан ташқари қуйидаги омилларни батафсил кўриб чиқинг:

  1. Натижа. Оддий савол беринг: “Сотувда сизга нима ёқади?“, “Охирги ишингизда сизга нима ёққан эди?“ “Компанияда қандай натижаларга эришдингиз?“ каби саволларга конкрет жавоб берадиган одамни танлашингиз керак.
  2. Интилиш. Савол беринг: «Ўтган йили бирон бир мақсадингизга эриша олдингизми?» Шундай қилиб, сиз одам қандай қилиб ўз олдингизга мақсад қўйишни билишини, шунингдек, у қандай амбицион эканлигини, яъни бу мақсадлар қанчалик катта эканлигини билиб оласиз. Агар номзод сизга қанча мақсадларга эришганлиги, қандай босқичларга ўтганлигини айтса у эплаб кета олади. Агар у ғализ ва иккиланиб жавоб берса, унда бундай номзод олинмаслиги керак. Шунингдек, унинг келгуси йил олдидаги мақсадлари, уларни қандай амалга оширишни режалаштираётгани ва компаниянгизда қандай ютуқларга эришмоқчи эканлиги ҳақида ҳам сўрашингиз мумкин.
  3. Ўзгаришларни қабул қилиш. Ушбу мезон тез суръатлар билан ўсаётган компаниялар учун айниқса муҳимдир. Буни иш изловчи эҳтиёжларини қандай аниқлашини сўраш орқали тасдиқлашингиз мумкин.
  4. Ўрганиш қобилияти. Сиз SMART​ (Махсус, ўлчаб бўладиган, эришиб бўладиган, вақтга боғлиқ) каби техникани беришингиз ва ушбу технологиядан фойдаланиб мақсадни белгилаши мумкинлигини текширишингиз мумкин. Масалан, автоулов ҳуқуқини олиш ёки сотишни кўпайтириш ва ҳк. Ҳар доим янги нарсаларни тезда ўрганадиган ва уларни дарҳол ҳаётга татбиқ қиладиган номзодларни танланг.
  5. Ошириб кўрсатиш. Агар номзод аллақачон сизнинг соҳангизда йирик компанияларда ишлаган бўлса, номзодга ишонч ҳосил қилиш учун уни яхшилаб текширинг. Резюмеда ёзилганларни иш дафтарида ёзилганлар билан солиштириш жуда муҳимдир, чунки ҳозирда кўплаб номзодлар резюмедаги барча ишларни кўрсатмайдилар, шу билан бозорда ўзларининг қийматларини оширишга ҳаракат қилишади ва баъзи фикрларни яширишади.

Юқоридаги савол-жавоблар фақатгина савдо ходимига нисбатан ишлатилиши керак. Call-маркази мутахассиси ва интернет-дўкон менежери истисно бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сизнинг бизнесингиз ўлчамига қараб ҳам мезонларни алмаштиришингиз мумкин. Умуман олганда, профессионал ходим билан узоқроққа бора оласиз, кўзлаган мақсадларингизга етишасиз. Сиз ходимни елкангизда олиб юришингиз шарт эмас, шунинг учун фақат ва фақат муносиб одамни ишга ёллашингиз керак бўлади.

Камолиддин Абдуллаев таржимаси

Нашр қилинган сана: 30.06.2020